currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларУ.Рашитов — кетма-кет икки бор Гран-при совриндори бўлган илк ўзбек таеквондочиси

У.Рашитов — кетма-кет икки бор Гран-при совриндори бўлган илк ўзбек таеквондочиси

Ўзбекистон

calendar

03.09.2023

eye

1 177

У.Рашитов — кетма-кет икки бор Гран-при совриндори бўлган илк ўзбек таеквондочиси

Париж шаҳрида ўтаётган таеквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. 68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Юртдошимиз муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қайд этиш жоиз, Рашитов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таеквондочисига айланди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: