Ўзбекистон
22.12.2023
981

Тошкент вилояти ИИББ томонидан кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Оққўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли аёл (Л.Г.) гумонланиб, текширилганда унинг ёнидан 57 дона “зардекс” ва “тропикомид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ушланган шахс билан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, у дориларни Фарида (барча исмлар ўзгартирилган) исмли танишидан олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.
Учтепа туманида давом этган тадбирда, “Фарида” яни 1991 й.т. (Ф.А)нинг хонадони кўздан кечирилган. Унинг уйидан 2 минг донага яқин “зардекс” “лирика” ва “тропикомид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.
Бундан ташқари, ушбу хонадонда бўлган 1993 й.т. шахс (Н.У.) ҳам аёлга ёрдамчи эканлиги, у дориларни сотиш учун мижозлар топиш ва тарқатилиш билан шуғулланиши аниқланди.
Ушланганлар билан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, улар дори воситаларини “Қобилжон” исмли танишидан сотиб олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган.
Шайхонтоҳур туманида давом этган тадбирда “Қобилжон” яъни 1994 й.т. (Қ.Ғ.) 8 гр “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини 300 АҚШ доллари ва 4 млн 200 сўмга назоратдаги харидорга сотаётган вақтида вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ювиниш хонасида 46 гр “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ўтказиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Ушбу шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини “закладка” тарзида тарқатиш билан шуғулланиши аниқланган.
Тўрт кун давомида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланувчи 6 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, ноқонуний муомаладан нархи 178 миллион сўмга тенг жами 2 000 донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи, психотроп дорилар ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаладан олинган.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.