Ўзбекистон
08.04.2025
427

Ўғрилик учун жиноят кодексининг 169-моддасида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
Раҳим Набиев (исм шарифлар шартли) Учкўприк тумани “Нур” МФЙ, Ниҳол-9 боғдорчилик уюшмасига қарашли фуқаро Отабек Фарходовичга тегишли бўлган дала ҳовлига девор ошиш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан умумий баҳоси 3.000.000 сўм бўлган 2 дона Германия давлатида ишлаб чиқарилган велосипедларни яширин равишда талон-торож қилган.
Суд жараёнидаги Раҳим Набиевнинг кўрсатмасида, 2025 йил 4 январь куни маст бўлиб қолиб, таниши Отабек исмли танишини дала ҳовлисидан 2 дона велосипедни ўғирлаб чиқиб, катта асфалт йўл томонда кетаётганида бозор томондан бир «Labo» русумли автомашина келиб қолиб, уни олдидан ўтиб, орқага қайтаётганида уни кўриб тўхтади деб ўйлаб, велосипедларни ўша ерга ташлаб, кетиб юборгани, сўнг ИИБ ходимлари ушбу ўғирлик жиноятини у содир этганлигини аниқлашиб, буни олдига келишиб велосипедлар тўғрисида сўрашганида бўлган ҳолатни тушунтириб маст бўлиб қолиб ушбу велосипедларни Отабек исмли танишидан қасд олмоқчи бўлиб ўғирлаб олиб кетаётган бўлганлигини айтиб берган.
Суд, судланувчининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувини ҳамда жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Р. Набиевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Нодиржон Раимқулов,
жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.