currencies image

12 935,27 UZS

39,72

usd

currencies image

14 367,20 UZS

28,64

eur

currencies image

160,47 UZS

1,09

ru



АсосийЯнгиликларУй ишчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Уй ишчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

14.05.2025

eye

75

Уй ишчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 518-моддасига мувофиқ, уй ишчиси меҳнат шартномасини иш берувчи бўлган жисмоний шахсни етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақлидир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддати уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин.

Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи бўлган жисмоний шахс меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.

Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномасида содир этилганлиги учун меҳнат шартномасини ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйиладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати назарда тутилиши мумкин.

Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати билан бекор қилинади. Иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг вафотидан кейинги кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

Иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги билан боғлиқ бўлган барча тўловлар иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг меросхўрларига регресс тартибида талаблар юборишга ҳақли бўлган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ҳисобидан амалга оширилади.

Уй ишчисини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади, агар улар белгиланмаган бўлса, ходимларга ушбу Кодекс ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган умумий кафолатлар татбиқ этилади.

Иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилганда меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 596

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 365

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 328

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 189

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.