currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУй-жой ижараси шартномаси бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган 5 асосий қоида

Уй-жой ижараси шартномаси бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган 5 асосий қоида

Life Style

calendar

14.08.2025

eye

895

Уй-жой ижараси шартномаси бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган 5 асосий қоида

Ўзбекистон Республикасида уй-жой ижараси — фуқаро томонидан ўзига тегишли турар жойни бошқа шахсга вақтинча фойдаланишга бериш бўйича тузиладиган ҳуқуқий битимдир. Бундай муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа тегишли қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Шартномани қонун талабларига мувофиқ расмийлаштириш, томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдини олади.

1. Шартнома ёзма шаклда тузилиши ва рўйхатга олиниши

Фуқаролик кодексининг 603-моддасига мувофиқ, уй-жой ижараси шартномаси ёзма шаклда тузилади. Шартномани ҳисобга қўйиш шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади ва бу ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159(1)-моддасида шартномасиз ижарага берганлик учун жавобгарлик белгиланган.

2. Ижара муддати

Уй-жой ижараси шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган деб ҳисобланади. Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3. Ижара ҳақини аниқ белгилаш ва бир томонлама ўзгартирмаслик

Фуқаролик кодексининг 611-моддасига асосан уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади. Башарти қонунга мувофиқ уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шартномада белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.

Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдорибир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, қонун ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя қилиш

Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши лозим. Ижарага олувчи эса мулкдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши, уни шартномада белгиланган мақсадга мувофиқ ишлатиши ва ўз вақтида ижара ҳақини тўлаши шарт.

5. Шартномани бекор қилиш тартиби

Ижара шартномаси тарафларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилиниши мумкин. Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Ижарага берувчининг талаби билан шартномани бекор қилиш фақат суд тартибида ва қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

— ижарачи томонидани жара ҳақи олти ой давомида тўланмаса ёки қисқа муддатли ижара шартномасида белгиланган тўлов муддати икки мартадан кўпроқ бузилса;

— ижарага олинган уй-жой вайрон қилинса ёки унга жиддий зарар етказилса;

— уй-жойдан қонун ҳужжатларида тақиқланган ёки ғайриқонуний мақсадларда фойдаланилса.

Хулоса

Ижара муносабатлари — тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи муҳим ҳуқуқий институтдир. Шартнома шартларига риоя қилиш, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, мол-мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳамда ундан фақат қонуний мақсадларда фойдаланиш — ижарачининг асосий бурчларидан саналади. Мазкур талабларнинг бажарилиши нафақат тарафлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, балки келгусида ҳуқуқий низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 119

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
903

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
884

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.