Ўзбекистон
25.08.2021
1 057

Вазирлар Маҳкамаси қарори (539-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди. Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди. Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳовлининг ярмини бошқа кишининг номига расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарур ва қанча пул сарфланади?
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.
Хожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқлари унинг вориси орқали ҳимояланди
Аниқланишича, марҳум сўз устасининг хажвиялари ноқонуний равишда радио эфирларида эшиттирилган