currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай қайтариб олиш мумкин?

Ўқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай қайтариб олиш мумкин?

Содда талқин

calendar

17.03.2026

eye

34

Ўқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай  қайтариб олиш мумкин?

Таълим учун тўлов – имтиёз қандай ишлайди?

Фуқароларнинг таълим олиш учун ажратилган даромадлари солиққа тортилмайди. Бу амалда қандай ишлаши қуйидагича:

- даромад топасиз ва 12 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлайсиз;

- унивеситетга контракт тўловини амалга оширасиз;

- контракт тўлови суммаси солиққа тортиладиган даромаддан чиқариб ташланади;

- солиқ қайта ҳисобланади.

Қайтариладиган сумма қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: тўланган контракт суммаси × 12%. Агар контракт 25 млн сўм бўлса, 3 млн сўмгача қайтариб олиш мумкин – агар даромадингиздан шу миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғи (ЖШДС) ушлаб қолинган бўлса.

Кимлар қайтариб олиши мумкин?

Имйиёз қуйидаги таълим тўловлари учун қўлланади:

- ўзининг ўқиши учун;

- фарзандининг ўқиши учун;

- турмуш ўртоғининг ўқиши учун.

Имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

- ака-ука, опа-сингил, жиян ва бошқа қариндошларнинг ўқиши учун тўлов қилинганида;

- солиққа тортилмайдиган даромадлардан тўланганида;

- ҳужжат билан тасдиқланмаган ҳолларда.

Қандай ҳужжатлар керак?

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

- университет билан шартнома;

- тўлов ҳужжатлари: квитанциялар, банк ўтказмалари, маълумотномалар;

- даромад ҳақида маълумотнома – агар солиқ декларацияси расмийлаштирилса.

Иш берувчи орқали қандай расмийлаштириш мумкин?

Қуйидаги ҳолларда иш берувчи орқали расмийлаштириш мумкин:

- расман ишласангиз;

- контракт жорий йилда тўланаётган бўлса;

- бухгалтерия имтиёзни ҳар ой қабул қилишга тайёр бўлса.

Бухгалтерияга қандай ҳужжатлар бериш керак?

Иш берувчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида ариза;

- университет билан шартнома;

- тўловни тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари;

- зарур ҳолларда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат (фарзанд ёки турмуш ўртоқ учун тўланса).

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 859

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
729

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
710

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
644

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.