currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎқишни давлат ОТМга кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабули бошланди

Ўқишни давлат ОТМга кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабули бошланди

Ҳуқуқ

calendar

15.07.2026

eye

217

Ўқишни давлат ОТМга кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабули бошланди

Жорий йил 15-июлдан эътиборан 2026—2027-ўқув йили учун талабаларнинг ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш ва қайта тиклаш бўйича онлайн аризалар қабули старт олди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан маълум қилинишича, жараён 5 август кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Жорий йилда татбиқ этилган янги тартибга кўра, ҳужжат топшириш жараёни сезиларли даражада соддалашди. Умумтаълим фанлари ва чет тили бўйича миллий сертификатлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда аниқланади. Талаба тизимга юклаб ўтириши шарт эмас.

Халқаро сертификатларни эса талабгор бошқа ҳужжатлар билан бирга электрон шаклда юклаши талаб этилади.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабалар 2 та порталдан фойдаланади:

▪️transfer.edu.uz — республика доирасида бир давлат ОТМдан бошқасига (ёки бир ОТМ ичида) ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш учун.

▪️my.uzbmb.uz — хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош йўналишларига кўчириш учун.

Кимларга рухсат берилади?

Республика ичидаги ОТМ ўртасида ўқишни кўчириш барча учун очиқ эмас. Президент қарорига мувофиқ, бунга фақат икки ҳолатда рухсат берилади:

▪️Оила қуриш: талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

 

▪️Иш жойининг ўзгариши: давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Қандай ҳужжатлар керак?

Давлат ёки хусусий олий таълим муассасасидан республикадаги бошқа давлат ОТМга кўчириш жараёнида тизимга қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхасини (ПДФ ёки сифатли фотосурат) юклаш талаб қилинади:

▪️Академик маълумотнома (транскрипт): ўқиётган олий таълим ташкилотидан олинган, фанлар ўзлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

▪️ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган намунадаги маълумотнома: фанлар бўйича баҳоларингиз кўрсатилган бўлиши лозим.

 

Узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжатлар:

▪️Агар сабаб сифатида “оила қуриш муносабати билан” бандини танланса Никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва турмуш ўртоғининг доимий яшаш жойи бўйича маълумотнома.

▪️Иш жойи ўзгарганда: иш жойидан маълумотнома ва тегишли вазирлик/идора тавсияси.

 

Хорижий ёки нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМга ўқишни кўчириш тартиби фарқ қилади. Бу ерда асосий эътибор талабгорнинг академик салоҳиятига қаратилади. Шу сабабли, талабгор академик салоҳиятини тасдиқловчи халқаро сертификатларини тизимга юклаши керак (миллий сертификатлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда аниқланади).

Ўқишни тиклашда талаба илгари қайси асосга кўра четлаштирилганини (масалан, ўз хоҳишига кўра, академик қарздорлик ёки бошқа сабаблар) тасдиқловчи архив маълумотномаси ёки буйруқдан кўчирма талаб қилинади.

Ўқиш тиклангандан сўнг, жорий ўқув дастуридан келиб чиқиб, фанлараро “академик фарқ”ни топшириш талаб этилиши мумкин. Шу боис, аризани топширишдан олдин ўқиган ОТМингиздан ўқув дастурингиздаги фанлар кетма-кетлигини аниқлаштириб олиш тавсия этилади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 866

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 297

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
830

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
675

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.