currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУлушни сотишдан олдин бошқа мулкдорлар қандай тартибда хабардор қилинади?

Улушни сотишдан олдин бошқа мулкдорлар қандай тартибда хабардор қилинади?

Life Style

calendar

29.07.2026

eye

272

Улушни сотишдан олдин бошқа мулкдорлар қандай тартибда хабардор қилинади?

Умумий мулкдаги улушни сотишда қонун қолган мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра, мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотмоқчи бўлса, қолган мулкдорлар уни шу нархда ва шу шартлар асосида биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу қоида кимошди савдоси орқали сотиладиган мулкларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Улушни сотувчи ўз нияти ҳақида бошқа мулкдорларни ёзма равишда хабардор қилиши, улушнинг нархи ҳамда сотиш шартларини маълум қилиши шарт. Агар мулкдорлар кўчмас мулк бўйича бир ой, бошқа мол-мулк бўйича ўн кун ичида ушбу ҳуқуқдан фойдаланмасалар ёки ундан воз кечсалар, улуш исталган шахсга сотилиши мумкин.

Агар улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бузилган ҳолда сотилган бўлса, қолган мулкдорлар уч ой ичида судга мурожаат қилиб, харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди. Уй-жойдаги улуш давлат органи ёки юридик шахс томонидан сотилганда эса, ушбу уй-жойда ижарачи сифатида яшаётган шахслар биринчи навбатда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Мазкур тартиб мулкдорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларда шаффофликни таъминлаш ва келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Зиёвуддин Намозов,
журналист

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 866

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 298

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
830

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
676

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.