Ўзбекистон
06.02.2025
467

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланган бўлиб, уларнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходим фойдаланилмаган барча ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Кодекснинг 172-моддасига биноан, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб барча ҳисоб-китобларни амалга ошириши шарт.
Фуқаро У.Ю. айнан шу масалада Беруний тумани адлия бўлимига мурожаат қилди, адлия бўлими мурожаатни ўрганиб чиқиб, унинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун зарур чораларни кўрди.
Фуқаро У.Ю. 2019 йил 3 майдан 2024 йил 15 октябргача бўлган даврда маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият юритган. Бироқ, ушбу йиллар давомида у бирон маротаба меҳнат таътилидан фойдаланмаган. 2024 йил 15 октябрь куни у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса-да, унга тегишли бўлган компенсация маблағлари ҳисобланмаган ва тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, адлия бўлими томонидан мутахассис жалб қилиниб, унинг хулосасига кўра, фуқаронинг фойдаланилмаган таътили учун 22 996 226 (йигирма икки миллион тўққиз юз тўқсон олти минг икки юз йигирма олти) сўм миқдорида компенсация тўланиши лозимлиги аниқланди.
Шунингдек, адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 11-бандига мувофиқ, фуқаро манфаатларини кўзлаб судга даъво ариза киритилди.
Беруний тумани адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари натижасида суд томонидан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Беруний туман бўлимидан фуқаро У.Ю. фойдасига 22 996 226 сўм миқдоридаги компенсация маблағларини ундириш белгиланди.
Адлия вазирлиги ҳар бир ташкилоти томонидан фуқаролар мурожаатига масъулият билан ёндашилади. Мурожаатларга қонуний асосда ечим топилиб, фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилинади. Аслида ҳам ҳуқуқий демократик давлатда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари барча нарсадан устун эканлиги принципини таъминлаш асосий вазифамиздир.
С.Раимбекова,
Беруний туман адлия бўлими бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.