Ўзбекистон
06.07.2023
1 472

2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида судланувчи Ш. А. (1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда. Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш. А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Урганчда цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг “опий” топилди
Гумонланувчи шахс қамоққа олинган.
Бухоро туманининг собиқ ҳокими қамоққа олинди
У Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан айбланмоқда.
3 йилга қамалган собиқ Урганч ҳокими озод қилинди
Олий суд кассация инстанциясининг ажримига мувофиқ собиқ ҳокимга БҲМ нинг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.