Life Style
08.05.2025
195
9 май – Хотира ва қадрлаш куни, ўтмишга ҳурмат ва келажакка масъулият руҳида ўтадиган кун. Давлат томонидан уруш фахрийлари, Чернобиль фожеасидан жабр кўрганлар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва бошқа эҳтиёжманд тоифалар учун бир қатор ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар берилган. Қуйида ана шундай имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
1. Бепул жамоат транспорти
1941– 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, уруш ногиронлари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар, фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар, собиқ байналминалчи жангчилар, Чернобиль ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар жамоат транспортидан бепул фойдаланади.
2. Чернобиль ҳалокатида зарар кўрган шахсларга 30 дан ортиқ имтиёз берилади
Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга 40 га яқин имтиёзлар берилади.
Булар жумласига бепул дори, ясама тишларни бепул тайёрлаш, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, уйда хизмат кўрсатиш, яшаш шароитларини яхшилаш зарур деб топилса, биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиш, уй-жой учун фоизсиз қарз олиш ва бошқалар.
Мазкур имтиёзлар ҳақида батафсил бу ерда.
3. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар давлат спорт комплексларида бепул шуғулланади
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳамда уларни кузатувчи шахслар давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга бепул киради.
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” маркази йўлланмаларига асосан давлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланади.
4. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар турар жойи бепул дезинфекция қилинади
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан бепул амалга оширилади.
5. “Больничный” иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади
Байналминал жангчиларга, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга ва у ердан кўчирилган айрим касалликларга чалинган ходимларга санаторий-курортда даволанишнинг барча даврига (бориш-келиш вақтини ҳисобга олиб) меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Мазкур шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
6. Айрим нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ундирилмайди
1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, фронтда яраланганлар фронтда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, уруш қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон уруши қатнашчилари, Чернобиль аварияси оқибатларини тугатишда иштирок этганлар, мазкур авария сабаб заҳарланган минтақадан кўчирилганлар – ўзларига имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини нотариал тасдиқлатганлиги учун давлат божидан озод қилинади.
7. Уй-жойга эҳтиёжи бўлганида биринчи навбатду турар жой билан таъминланади
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар, кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар ҳокимликлар томонидан уй-жой билан таъминланади. Мазкур уй-жой хусусийлаштирилмайди.
Шунингдек, мазкур тоифадаги шахсларга иш жойларидан хизмат турар-жойи берилиб, ундан чиқариш зарурати вужудга келганида (масалан, ишдан бўшаганида) бошқа уй топиб бериб кейин хизмат уйидан чиқарилади.
8. Коммунал тўловлар учун компенсация тўланади
1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар, фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация берилади.
9. Озиқ-овқат ва кийим-кечак учун пул берилади
1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари сотиб олиш учун ҳар ойда БҲМнинг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳамда кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари миқдорида пул берилади.
10. Санаторий йўлланмаси ўрнига компенсация олиш мумкин
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация берилади.
11. Тиббиёт муассасаларида бепул овқат берилади
1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, меҳнат фронти қатнашчилари шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар давлат тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади.
hudud24.uz сайти колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.