Ўзбекистон
18.09.2023
1 126

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, барча мавжуд ранглардаги Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятлари ҳам ишлаб чиқилган. Шунингдек, компания автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда. Бугун, 18 сентабрь UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Чевролет Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Автомобиллар сони чекланган. Келтирилишича, агар бир шахс номига йилига бир хил модель учун 2 тадан ортиқ автомобиль харид қилинса, компания шартноманинг 3.1.2 бандига асосан автомобилларни етказиб бериш муддати узайтиради. "Шу муносабат билан, харидорлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан тўлиқ танишиб чиқишларини илтимос қиламиз", дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.