Ўзбекистон
30.07.2023
1 140

25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида “Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш” резолюцияси консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади. Резолюция 49 та давлат томонидан тайёрланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбайжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашди. Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирилган. Уларни амалга оширган шахслар ким бўлишидан қатъи назар, исломофобиядан мотивация олгани қайд этилган. Резолюциянинг асосий мақсади ва чорлови – диний рамзлар, муқаддас китоблар, уй-жой, корхоналар, мулк, мактаблар, маданият марказлари ёки ибодат жойларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда диний обидалар, диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ҳужумларни қоралашдан иборат. Резолюция билан ҳар йили февраль ойининг биринчи ҳафтасини барча динлар, конфессиялар ва конфессиялар ўртасида уйғун конфессиялараро муносабатлар Бутунжаҳон ҳафталиги деб эълон қилиниши қўллаб-қувватланди.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.