Ўзбекистон
16.08.2023
1 921

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришлар чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни олишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш имкониятини яратмоқда. Бундан ташқари, мурожаатчилар ҳудудий имтиҳон комиссиясининг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериши мумкин. Апелляция имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади. Бундай ҳолда, имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида апелляция имтиҳони ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда қанча фуқароликка эга бўлмаганлар яшаши маълум бўлди
Бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич экани айтилмоқда.
Қозоғистон фуқаролигини энг кўп Ўзбекистондан борганлар олди
7 ойда 14561 киши Қозоғистон фуқаролигини олган.
Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш қоидалари белгиланди
Президент Халқ қабулхоналарининг 2020 йилдаги фаолиятига қисқача назар