currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон халқаро тижорат низоларини медиация орқали ҳал этишнинг янги босқичига қадам қўйди

Ўзбекистон халқаро тижорат низоларини медиация орқали ҳал этишнинг янги босқичига қадам қўйди

Ўзбекистон

calendar

15.08.2026

eye

51

Ўзбекистон халқаро тижорат низоларини медиация орқали ҳал этишнинг янги босқичига қадам қўйди

Медиация натижасида эришилган халқаро келишув битимларини тан олиш ва ижро этиш соҳасида муҳим ҳуқуқий қадам ташланди.

Ўзбекистон Республикаси 2026 йил 14 августда қабул қилинган ЎРҚ–1167-сон Қонун билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медиация натижасида эришилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги конвенциясига қўшилишини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади.

Мазкур Конвенция 2018 йил 20 декабрда Нью-Йоркда қабул қилинган бўлиб, халқаро тижорат низоларини судгача, яъни медиация орқали ҳал этиш натижасида тузилган келишувларнинг ҳуқуқий аҳамиятини таъминлашга қаратилган.

 

Медиация нима учун муҳим?

Медиация — низолашаётган тарафларга мустақил ва холис медиатор ёрдамида ўзаро мақбул келишувга эришиш имконини берувчи низони ҳал этиш усули.

Суд жараёнидан фарқли равишда медиацияда қарорни учинчи шахс эмас, балки низодagi тарафларнинг ўзи қабул қилади. Бу эса вақт ва харажатларни тежаш, ишбилармонлик муносабатларини сақлаб қолиш ҳамда низони ўзаро манфаатли шартлар асосида ҳал қилиш имконини оширади.

Айниқса, турли давлатларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларда медиация муҳим аҳамият касб этади. Чунки бундай низоларни фақат суд орқали ҳал қилиш кўп вақт ва харажат талаб қилиши мумкин.

Улашиш: