Ўзбекистон
13.05.2024
559

Ўзбекистонлик талабалар 2021 йил ҳолатига кўра хорижда таълим олаётган талабалар сони бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Маълумотлар ЮНЕСКОнинг Статистика институти томонидан тузилган.
2017 йилдан буён хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 3 баробарга ошди. Шундай қилиб, 2017 йилда 35 033 нафар, 2018 йилда 42 344 нафар, 2019 йилда 52 820 нафар, 2020 йилда 86 248 нафар, 2021 йилда 109 945 нафар талаба чет элга кетган.
Рўйхатда биринчи ўринни Хитой эгаллаган. 2021 йилда 1,02 миллион хитойлик талаба хорижий университетларда таҳсил олди. Иккинчи ўринни Ҳиндистон чет элдаги 508 минг ҳиндистонлик талабалар билан эгаллади.
БМТ Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги йигирма йил ичида чет элда таҳсил олаётган талабалар сони умумий ўсишда давом этган. Агар 2001 йилда 2,2 миллион талаба хорижда таҳсил олган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 6,39 миллионга етди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.