Ўзбекистон
25.05.2023
1 121

23 май куни таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками, халқаро тоифадаги ҳакам Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди, деб хабар қилинди федерация сайтида. «Газета.uz»га кўра, ўша куни у Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида косметологик операция қилинган. Клиникада аҳволи оғирлашгач бемор шифокорнинг қарори билан бошқа шифохонага кўчирилган, бироқ кечқурун у жонлантириш бўлимида вафот этган. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Айни пайтда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Аида Хасанова дунёнинг қиличбозлик бўйича бешта энг кучли ҳакамларидан бири ҳисобланган. У 1983 йилда Тошкентда туғилган. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2001−2006 йилларда Марказий Осиё чемпиони, 2005 йилда Англияда ўтказилган халқаро турнир олтин медали совриндорига айланган. 2014 йилда у уч турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи халқаро ҳакам бўлди. Ўша йилдан бошлаб у Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) ҳаками бўлиб, йирик халқаро чемпионат ва турнирларда ишлаган. Қиличбозлик ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун 2017 йилдан Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига бош ҳакам этиб тайинланган. У халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган кўплаб спортчиларни тарбиялаган.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.