currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳамда ундан чиқиш бўйича билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳамда ундан чиқиш бўйича билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Life Style

calendar

13.12.2025

eye

35

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳамда ундан чиқиш бўйича билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалалар давлатнинг ҳуқуқий тизимида муҳим ўрин тутиб, шахснинг давлат билан бўлган ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи асосий жараёнлардан биридир. “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун ушбу жараёнларнинг ҳуқуқий мезонларини батафсил белгилаб беради. Қуйида мазкур Қонунда белгиланган энг муҳим қоидалар билан танишамиз.

1. Фуқаролик нима?

Фуқаролик — шахснинг маълум бир давлатга тегишлилиги, унинг шу давлат билан доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқада эканлигини ифодаловчи ҳуқуқий мақомдир. Бу мақом орқали шахсга давлат томонидан ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатланади, шунингдек, у давлат олдида қонунларда белгиланган мажбуриятларни бажариши лозим бўлади.

2. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида амалга оширади.

3.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш асослари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда олинади:

туғилганлик бўйича;

бола фарзандликка олинганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва уни тиклаш натижасида.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва Қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам олиниши мумкин.

4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш турлари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш:

умумий тартибда;

соддалаштирилган тартибда;

алоҳида тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартибичет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;

фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;

тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;

тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

давлат тилини қонунчиликда белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти миллий манфаатлардан келиб чиқиб, чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қонуннинг 19 ва 20-моддалари талаблари қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тугатиш чиқиш, йўқотиш асослари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидагилар оқибатида тугатилади:

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлик.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилишига сабаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш Қонуннинг 37 ва 39-моддаларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги илтимосномасига асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади:

шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида;

агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий коньсуллик ҳисобига турмаган бўлса;

агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса;

агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса;

агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

Хулоса

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилик шахс ва давлат ўртасидаги сиёсий-ҳуқуқий муносабатларни аниқ белгилаб, фуқароликка қабул қилиш ҳамда ундан чиқиш жараёнларини изчил тартибга сольади. Қонунда кўрсатилган асосий қоидалар фуқаролик институтининг барқарорлигини та’минлаб, давлат манфаатлари ва инсон ҳуқуқларининг мувозанатини сақлашга хизмат қилади.

Мардиев Хабибулло,
“Адолат” МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
497

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
461

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
442

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
366

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.