currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон—Туркманистон савдо зонаси 2025 йилда ишга туширилади

Ўзбекистон—Туркманистон савдо зонаси 2025 йилда ишга туширилади

Ўзбекистон

calendar

23.05.2024

eye

166

Ўзбекистон—Туркманистон савдо зонаси 2025 йилда ишга туширилади

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоров Тошўғуз вилоят ҳокими Солтанмират Солтанмирадов билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Хоразм ва Тошўғуз вилоятлари ўртасида чегара савдо зонаси– савдо марказининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг ўсишига, шунингдек, чегара ҳудудлари аҳолисининг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши эътироф этилган.

Таъкидланишича, Тошўғуз вилоятидаги Туркманистон—Ўзбекистон чегара зонасида савдо марказини қуриш бўйича қурилиш ишлари 2023-йил июль ойида бошланган, объектни ишга тушириш 2025 йил июль ойига режалаштирилган.

Трансчегаравий савдо зоналарининг ишга туширилиши Хоразм ва Тошўғуз вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш учун янги имкониятлар очади”, – деб ёзади Туркманистон ОАВлари.

Аввалроқ “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 259

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 149

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.