currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Беларусь қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Беларусь қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон

calendar

26.05.2021

eye

341

Ўзбекистон ва Беларусь қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 26 май куни Адлия вазирлиги ташаббуси асосида Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартибот муаммолари илмий-амалий маркази ҳамкорлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Беларусь Республикасининг тажрибаси” мавзусида вебинар ўтказилди. Вебинарда Беларусь Республикаси адлия вазири ўринбосари Н. Филиппова, Бош прокуратураси қошидаги Илмий-амалий марказ директори В. Марчук ва ушбу марказнинг бошқа масъул ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул шахслари иштирок этди. Тадбирда Беларусь Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Илмий-амалий марказнинг қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш асослари, тартиби, методологияси муҳокама қилинди. Марказ директори ўринбосари О.Русецкий қонунчилик ҳужжатларини криминологик экспертизадан ўтказишда унинг илмий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилиши, бу, ўз навбатида, экспертизанинг сифати ва коррупция хатари кам бўлган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишга имконият яратишини таъкидлаб ўтди. Марказнинг экспертлари коррупцияга қарши экспертизанинг ҳуқуқий экспертизадан аниқ ажратишга имкон берадиган криминоген хатарларни баҳолаш мезонлари ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, Марказнинг қонунчилик ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органлар, шу жумладан Ҳукумат ва Парламент учун жуда аҳамиятли эканлиги билдирилди. Вебинарда иштирокчиларга Ўзбекистонда қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг янги механизми, коррупцияга қарши экспертизанинг мажбурий тартиби ҳақида маълумот берилди. Хусусан, коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича жорий йил февраль ойида қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича янги тартиб ва методика амалга киритилганлиги, натижада охирги уч ойда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 17 фоизида 167 та коррупциоген омиллар аниқланишига ҳамда уларнинг бартараф этилишига эришилганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилганлиги, ҳозирда вазирлик томонидан “коррупциясиз қонунчилик” лойиҳаси доирасида 20 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатларни келгуси 5 йил давомида коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича амалий ишлар бошланганлиги маълум қилинди. Шу билан бирга, вебинарда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизимида мавжуд бўлган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими юзасидан фикрлар алмашинилиб, вебинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Беларусь Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Илмий-амалий маркази томонидан Ўзбекистонда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдирилиб, Марказ томонидан тайёрланаётган криминологик экспертизага оид илмий нашрлар тўпламига Ўзбекистоннинг ижобий тажрибаси киритилиши ҳақида таклиф билдирилди. Вебинар якунида томонлар, Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги, Беларусь Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Илмий-амалий марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида коррупцияга қарши экспертиза соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 771

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 718

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 605

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: