currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Франция муносабатларининг янги даври

Ўзбекистон ва Франция муносабатларининг янги даври

Ўзбекистон

calendar

14.03.2025

eye

379

Ўзбекистон ва Франция муносабатларининг янги даври

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда фаоллашиб, очиқ ва ишончли мулоқотга асосланган тарзда ривожланмоқда. Франция Ўзбекистон учун иқтисодиёт, сармоя, молиявий ва техник ҳамкорлик соҳаларидаги муҳим шерик ҳисобланади.

Жорий йил 11-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи амалга оширилди. Мазкур ташриф Ўзбекистон-Франция ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим тарихий воқеа бўлди.

Ташриф доирасида эришилган энг муҳим натижалардан бири – Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилиниши бўлди. Бу ҳужжат Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш, турли соҳалардаги шерикликни узоқ муддатли асосда мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб берган муҳим воқеалардан бири – Инвестиция ва инновация соҳаларида ҳамкорлик дастурининг қабул қилиниши бўлди. Умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган лойиҳаларни ўз ичига олган бу дастур Франциянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли тарихан Шарқ ва Ғарбни боғловчи муҳим ҳудуд ҳисобланган. Буюк Ипак йўли даврида Франциядан чиққан сайёҳлар, савдогарлар ва дипломатлар Марказий Осиёга ташриф буюриб, бу ердаги маданият, санъат ва илм-фан билан танишганлар. Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик бугунги кунда ҳам фаол давом этмоқда. Француз сайёҳлари ва тадқиқотчилари ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан қизиқишмоқда.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар янада фаоллашди. 2022-2023 йилларда Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган кўргазмалар ташкил этилди. Бу каби лойиҳалар нафақат маданий алмашинув, балки халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурматни янада мустаҳкамлайди.

Хулоса қилиб айтганда Президент Ш.Мирзиёевнинг Францияга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очди. Бу ташриф Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Ҳар икки давлат ўртасидаги иқтисодий, маданий, таълим ва бошқа соҳаларидаги келишувлар икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Феруза Муҳитдинова,
ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
547

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
497

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
472

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
455

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: