Ҳуқуқ
31.10.2026
41

Мактабларда инсульт белгиларини аниқлаш бўйича дарсларнинг бошланиши, кузги таътил, кексалар учун музейларга чегирмалар, реклама хабарларига чекловлар, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ҳамда бошқа янгиликлар — ноябрь ойидан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.
Ўзбекистонда 2026 йил ноябрь ойидан мактаб ўқувчиларига инсульт белгиларини аниқлаш ўргатилади, кексалар учун музей ва тарихий обидаларга кириш чипталари арзонлашади, халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш йиғими камаяди.
Бизнеснинг электр ва газга олдиндан тўлови 15 фоизга туширилади
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган тадбиркорлик субъектлари учун аванс тўлови миқдори 100 фоиздан 15 фоизга туширилади. Бу давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига оид президент фармонида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган, масофадан ўчириш (ёқиш) имкониятига эга ҳисоблагичи бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан:
• электр энергияси ва табиий газнинг ойлик истеъмоли учун олдиндан тўланадиган ҳақ миқдори 15 фоиз этиб белгиланади (охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаганлар бундан мустасно);
• электр энергияси ва газ сарфи тўғрисидаги ёзма ҳисоботларни ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналарига топшириш мажбурияти бекор қилинади.
Мактаб ўқувчиларига инсульт белгиларини аниқлаш ўргатилади
1 ноябрдан Ўзбекистон умумтаълим мактабларида “ФАСТ — суперқаҳрамонлар” халқаро таълим дастури босқичма-босқич жорий этилади. Дастур 1–4-синф ўқувчиларига инсултнинг дастлабки белгиларини аниқлаш ва фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилишни ўргатишга қаратилган.
Дастлаб Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги еттита ҳамда Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон ва Иштихон туманларидаги олтита мактабда машғулотлар ташкил этилади.
Ўқувчиларга юзда асимметрия пайдо бўлиши, қўлдаги ҳолсизлик ва нутқ бузилиши инсульт белгиси бўлиши мумкинлиги тушьунтирилади. Бундай ҳолатда катталарни хабардор қилиш ва “103” рақамига қўнғироқ қилиш ўргатилади. Машғулотлар ўйинлар, видеоматериаллар ва махсус қаҳрамонлар ёрдамида ўтказилади.
Мактабларда кузги таътил бошланади
Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида 4 ноябрдан кузги таътил бошланади. Амалдаги низомга мувофиқ, таътил олти календарь кун давом этади.
Ўқувчилар 4–9-ноябрь кунлари дам олади. Иккинчи чорак дарслари эса 10-ноябрдан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, кузги таътил ҳар йили 4 ноябрдан бошланиши белгиланган.
Прокуратура органларига янги вазифа юкланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги "Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида"ги ПФ-33-сонли Фармони биланжинсий зўравонликка оид жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов прокуратура органларига ўтказилади.
Кексалар учун музей ва тарихий обидаларга кириш 50 фоизга арзонлашади
1–30-ноябрь кунлари Ўзбекистонда “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади. Унинг доирасида кекса ёшдаги фуқаролар учун маданий мерэос обектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарга кириш чипталарига 50 фоизлик чегирма берилади.
Имтиёз кексаларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташриф буюриш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентцябрдаги мажлис баёнида белгиланган.
Реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга чекловлар жорий этилади
1 ноябрдан мобил алоқа орқали товарлар, ишлар ва хизматларни реклама қилувчи СМС-хабарларни юбориш учун фуқаронинг олдиндан ёзма ёки электрон розилигини олишталаб этилади.
Шунингдек, соат 18:00 дан 09:00 гача телекоммуникация тармоқлари орқали реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тарқатиш тақиқланади. Янги тартиб президентнинг 2026 йил 15 июлдаги қарорида назарда тутилган.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам бериш режалаштирилмоқда
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент фармони лойиҳасига кўра, 2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиштаклиф этилмоқда. Ёрдам нафақат Ижтимоий реестрдаги оилаларга, балки “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида даромади белгиланган мезонларга мос келадиган бошқа оилаларга ҳам берилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар, етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар ҳам қамраб олиниши назарда тутилмоқда. Лойиҳага кўра, маблағлар 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.
Кузги мавсумда 140 млн туп кўчат экиш бошланади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ноябрь ойидан ҳудудларда кузги кўчат экиш мавсумибошланади. Жорий мавсумда жами 140 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
Кўчат экиш ишлари қуйидаги саналардан бошланади:
1-ноябрдан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
5-ноябрдан — Бухоро ва Навоий вилоятларида;
10-ноябрдан — Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида;
20-ноябрдан — Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида.
Кузги мавсумда 257 та “Яшил боғ” ва “Яшил жамоат парки” ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, ер майдони чекланган маҳаллалар, кўп қаватли уйлар оралиғи, мактаб ва боғчалар ҳовлиларида микроўрмонлар ташкил этилади.
Халқаро куръерлик жўнатмалари учун божхона йиғими камайтирилади
1 ноябрдан халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади. Мазкур тартиб президентнинг транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, белгиланган талабларга жавоб берувчи транспорт-логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк сольиқларидан озод қилинади. Шунингдек, транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029 йил 1 августгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган айрим омборхона ускуналари ва юк ортиш-тушириш техникасини божхона божисиз олиб кириш имконияти яратилади.
Энергия тежамкор иссиқхоналарнинг электр харажатлари қисман қопланади
1 ноябрдан энергия тежамкор технологиялардан фойдаланадиган иссиқхона хўжаликларига электр энергияси харажатларининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тартиби бошланади.
Имтиёз 2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача амал қилади. Субсидия октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматига нисбатан ҳисобланади.
Бунда иссиқликни тежовчи махсус қопламалар, иссиқлик насослари, геотермал ва қуёш иситиш тизимлари ҳамда бошқа энергия самарадор ускуналардан фойдаланадиган иссиқхоналар назарда тутилган.
Патрул-пост ва қўриқлаш хизматларининг ваколатлари кенгаяди
1 ноябрдан патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари нарядлари “112” тизими орқали келиб тушьган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларга, жумладан, турар жой биноларида содир бўлган ҳолатларга ҳам тезкор чиқишибелгиланган. Патрул йўналишлари маҳаллаларнинг ички кўчаларини ҳам қамраб олади.
Шунингдек, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ айрим вазифалар берилади. Улар тирбандликларни бартараф этиш, йўллардаги ҳуқуқбузарликларга муносабат билдириш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этади.
Йўл-патруль хизмати ходимлари эса жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча ваколатларга эга бўлади. Жумладан, жамоат жойларида чиқинди ташлаш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.