Ўзбекистон
27.10.2026
24

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.
Кун сайин тиббиётга янги технологиялар, замонавий диагностика ва даволаш усуллари кириб келмоқда.
“Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак!”, деди президент.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.
Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.
“Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қат’ий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак”, деди мамлакат етакчиси.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига узоқ тайёргарлик кўрилди, илғор тажрибалар ўрганилди. Тизим келаси йил 1 июлдан йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади. 2030 йилдан эса бу тартиб мажбурий тус олади.
Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 млн сўмдан, ҳамшираларга 3,5 млн сўмдан устама тўланади.
Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.