Ҳуқуқ
15.11.2024
38
Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш, аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш мақсад қилинган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида урбанизация даражасини 2030 йилга келиб 51 фоиздан 60 фоизга ошириш кўзда тутилган, деб ёзади UzA.
Шунингдек, ушбу стратегияда Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш, аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш ҳамда барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш мақсадлари қўйилган.
Айни шу талаблардан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан мамлакатда урбанизация жараёнининг ривожланиш тенденциялари ўрганилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда урбанизация даражасининг ортишига аҳоли даромадларининг ошиши, олий маълумотли кадрларнинг кўпайиши ва уй-жойлар қурилиши ижобий таъсир кўрсатади.
Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони 20,7 фоизга тенг суръатда ўсди. Бу даврда урбанизация даражаси 50-51 фоиз орасида сақланиб, Тошкент шаҳри инобатга олинмаса, ҳудудларда урбанизация даражаси 46-47 фоиз атрофида бўлди.
Тошкент шаҳрининг жозибадорлиги туфайли меҳнатга лаёқатли аҳолининг ушбу шаҳарга кўчиши ортиб бормоқда. Жумладан, Тошкентдаги доимий аҳолининг 64 фоизи ишга лаёқатли ёшдаги шахслардан иборат бўлса, ҳудудларда бу кўрсаткич 54 фоиздан ошмайди.
Тадқиқот хулосасида қайд этилганидек, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, малакали кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш орқали урбанизация даражасини ошириш мумкин. Бу омиллар яшаш шароитларини яхшилашга ва урбанизация жараёнини ривожлантиришга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.