Life Style
25.09.2025
707

Бугунги кунда Ўзбекистонда аёллар ва ёшларнинг тадбиркорликка жалб этилишига катта эътибор қаратилмоқда. Бу — нафақат иқтисодий ўсиш, балки жамиятда фаоллик ва тенг имкониятлар яратишнинг муҳим шартидир. Мамлакатимизда аёллар ва ёшлар ўз бизнесини бошлаши, уни ривожлантириши учун турли имкониятлар яратилган.
Аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Қуйидаги асосий ҳужжатлар буни таъминлайди:
Конституция — ҳар бир фуқарога меҳнат қилиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
“Ёшлар - келажагимиз” дастури — ёшларнинг бизнес ғояларини молиявий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Аёллар дафтари” орқали турли имтиёзлар ва кредитлар берилади.
Аёллар ва ёшлар бизнес бошлаш учунарзон фоизли кредитлар олишлари мумкин. Бундай кредитлар 7-10% атрофида бўлади, бу одатдаги банк кредитларидан анча арзон.
Айрим лойиҳалар учунбепул ёрдам пуллари — грантлар берилади. Масалан, тўқиш, тикувчилик, қандолатчилик ёки IT соҳасидаги янги ғоялар шулар жумласидан.
Янги ташкил қилинган ёшлар ва аёллар тадбиркорлик субектларига айрим солиқлар бўйича енгилликлар берилади. Бу — бизнесни осонроқ бошлашга ёрдам беради.
Аёллар ва ёшлар учун махсус бизнес ўқув курслари, семинарлар ва менторлик дастурлари йўлга қўйилган. Улар орқали бизнес режа тузиш, молия бошқариш, сольиқ тўлаш каби билимлар берилади.
Айрим ҳудудларда бизнес бошламоқчи бўлганларга ер майдони, бошқа жиҳозлар ва бино беришда ҳам ёрдам кўрсатилади.
Гарчи кўп имкониятлар яратилган бўлса-да, айрим тўсиқлар ҳам мавжуд:
Қишлоқ ҳудудларда аёлларнинг бизнесга чиқишига оилавий сабаблар тўсқинлик қилади.
Ёшларда тажриба ва молиявий саводхонлик етишмайди.
Баъзида банклар кредит беришда катта талаблар қўяди.
Аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги — Ўзбекистон келажаги учун муҳим йўналиш. Давлат томонидан берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш орқали нафақат ўз бизнесини ривожлантириш, балки жамиятга фойда келтириш ҳам мумкин. Бу йўлда барчамиз — ота-оналар, устозлар, давлат идоралари — бирга ҳаракат қилишимиз лозим.
Мафтуна Бегматова,
“Адолат” миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.