Ўзбекистон
17.08.2023
2 280

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлар сони сўнгги тўрт йилда икки баробарга ошган. Маълумотларга кўра, 2019 йилда жами 151 та шундай ҳолат қайд этилган. 2022 йилда эса уларнинг сони 311 тага етган. 2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий характердаги жиноятларни содир этганликда айбланган 257 нафар гумонланувчи жиноий жавобгарликка тортилган. “Бундай юқори кўрсаткичлар жинсий характердаги жиноятлар ҳақида тегишли органларга кўпроқ мурожаат қилинаётганидан дарак беради”, дейди NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко. Шунингдек, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда аёллар ва қизларга нисбатан 20 мингга яқин оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган, яна 2,7 минг нафар аёл турли жиноятлар қурбонига айланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.