Ўзбекистон
06.07.2023
1 357

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда ХХРнинг “China Southern Power Grid International (HK) Co., Ltd” компанияси Бошқаруви раиси Чжан Танжи томонидан қиймати 1 млрд 640 млн АҚШ долларига тенг, қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа: “Юқори Пскем” ГТEС (қуввати 200 МВт), “Қаратерен” ГТEС (500 МВт) ҳамда “Юқори Пскем” ГEС (120 МВт) гидроиншоотларини қуриш бўйича Англашув меморандум имзоланди. Меморандум доирасида дастлаб ўзбек-хитой компаниялари томонидан қўшма ишчи гуруҳи таркибини шакллантириш борасида келишиб олинди. Қўшма ишчи гуруҳи томонидан лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади. Бу жараёнга халқаро тоифадаги эксперт-мутахассисларни ҳам жалб этиш кўзда тутилган. Маълум қилинишича, мазкур лойиҳалар 2030 йилга қадар тўлиқ қувватда ишга туширилади. ГТEСларнинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 3 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 835 млн 655 минг куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, атмосферага чиқувчи зарарли ис гази миқдори камайишига эришилади. Шунингдек, лойиҳалар тўлиқ қувватда ишга туширилгач, 1 млн 600 мингдан ортиқ аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Россиядан Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажми 1 млн тоннага етказилади
Бу Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
Ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади.