Ўзбекистон
13.08.2024
2 136

"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Бунда:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
- ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан:
🔸бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
🔸бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
🔸базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.