Ҳуқуқ
04.03.2025
1 266

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128(10)-моддасига мувофиқ “йўл безорилиги” ва дрифт учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Ушбу нормага кўра, қуйидаги ҳолатлар ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланади:
– Бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш;
– Ҳаракат бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт);
– Ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириш (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно);
– Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёки бошқа иштирокчиларга нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиш.
Бундай ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Мазкур қонун 2025 йил 21 февралдан эътиборан кучга кирган.
Пайзиев Ихтиёр,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масьул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.