currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда "Ижтимоий карта" ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистонда "Ижтимоий карта" ахборот тизими жорий этилади

Ҳуқуқ

calendar

23.07.2024

eye

393

Ўзбекистонда "Ижтимоий карта" ахборот тизими жорий этилади

"Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

"Ижтимоий карта" ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;

— ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;

— давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;

— ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;

— республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 916

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 530

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 527

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.