currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда коррупцияга қарши янги марказ ташкил этилади – Президент қарори

Ўзбекистонда коррупцияга қарши янги марказ ташкил этилади – Президент қарори

Ўзбекистон

calendar

06.10.2025

eye

121

Ўзбекистонда коррупцияга қарши янги марказ ташкил этилади – Президент қарори

Коррупция рейтингида фаолияти “қониқарсиз” деб топилган давлат органлари маблағларидан ННТларга грант берилади.

 

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган Президентнинг янги қарори қабул қилинди. Унга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, янги грант ва ижтимоий буюртмалар ажратиш, шунингдек, махсус тадқиқот марказини ташкил этиш назарда тутилган.

ННТлар учун 10 млрд сўмлик грант ва ижтимоий буюртмалар берилади

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилиши жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам иштирок этади. Улар томонидан муқобил баҳолаш тизими йўлга қўйилади, бу эса назоратнинг янада мустақил ва холис бўлишини таъминлайди.

Коррупцияга қарши йўналишда лойиҳалар амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳар йили 10 миллиард сўм миқдорда грантлар ажратилади. Шунингдек, уларга ижтимоий буюртмалар берилиши ҳам назарда тутилган. Бунинг учун маблағлар:

— Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларининг иқтисод қилинган қисми;

— рейтинг баҳолашда “қониқарсиз” деб топилган давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ижтимоий буюртмаси асосида соҳалар ва ҳудудлар кесимида маиший коррупция ҳолатлари ва унга фуқароларнинг муносабати бўйича ижтимоий сўровлар ўтказилади.

Агентлик ННТлар билан ҳамкорликни кучайтиради

Қарорда агентликка фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш ва улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор вазифалар юклатилди.

Агентлик нодавлат нотижорат ташкилотлар учун коррупцияга қарши курашиш мавзусида тизимли тренинглар ташкил этади. Шунингдек, улар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.

Агентлик ҳар йили 1 апрелга қадар Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашга қуйидагиларни тақдим этади:

— нодавлат ташкилотларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари ва уларни давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан молиялаштириш бўйича таклифлар;

— фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини баҳолаш, уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлиги, қонунчилик таклифлари ва ташаббуслари ҳақида ахборот;

— нодавлат ташкилотлар амалга оширган лойиҳалар, тадқиқотлар ва ўрганишлар натижалари.

Коррупциянинг олдини олиш учун янги марказ ташкил қилинади

Қарорга кўра, “Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази” ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифалари аҳоли, айниқса ёшларнинг фаоллигини ошириш, жамиятда муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётида ҳалоллик стандартларини жорий этиш, коррупциянинг турли кўринишларини ўрганиш ва уларга қарши амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш, экспертлар билан ҳамкорлик қилиш ва БМТ конвенцияси ҳамда бошқа шартномалар ижроси бўйича тадқиқотлар олиб бориш назарда тутилган.

Бу марказ илмий тадқиқотлар, жамоатчилик иштироки ва халқаро ҳамкорликни уйғунлаштириш орқали коррупцияга қарши курашишда янги босқични таъминлайди.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
823

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
697

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
582

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
543

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.