currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Life Style

calendar

30.10.2026

eye

24

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябр ойларида “Қуёшли хонадон” дастури доирасида фуқароларга 642,1 млрд сўм субсидия тўлаб берилди. 

Ушбу даврда 70,7 минг нафар жисмоний шахс электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан субсидия олган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп субсидия қуйидаги ҳудудларга тўғри келган:

Бухоро вилояти — 116,7 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 115,3 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 77,3 млрд сўм.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 72,6 млрд сўм, Навоий вилоятида 49,8 млрд сўм, Фарғона вилоятида 45,6 млрд сўм ва Самарқанд вилоятида 36,1 млрд сўм субсидия тўланган.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, сентябр ойининг ўзида 66,2 минг нафар фуқарога 99,9 млрд сўм субсидия тўланган.

Улашиш: