currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда маҳкумлар ҳам таълим оладими?

Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам таълим оладими?

Ўзбекистон

calendar

30.08.2022

eye

287

Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам таълим оладими?

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида бунга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилди. Бунинг натижасида Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, касб-ҳунарга ўргатиш марказларига айлантирилди.. Бундан ташқари, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди. Маҳкумларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди. Ўтган қисқа даврда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг умумий ўрта таълим олиши учун олтита жазони ижро этиш муассасаларида умумтаълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилди. Яна тўртта муассасада касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иш бошлади. Шунингдек, “Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бўлмаган жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши, шунингдек, барча жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш заруратини юзага келтирмоқда. Бу борада хориж мамлакатлар тажрибаси қандай? Германияда маҳкумлар учун мактаб, гимназия ва университет таълимини тугатиш имконияти мавжуд. Жумладан, Германиянинг Фрейбург жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар мактабни, гимназияни ҳамда университетда таҳсилни ниҳоясига етказишлари мумкин. Ушбу муассасасидаги маҳкумлар Германиянинг “Hagen” университетда масофавий ҳамда сиртқи таълим оладилар. Эътиборлиси, жазо ўтаётган шахслар муассасадаги барча ишлардан озод қилиниб, ҳатто ойига 120 евро миқдорда стипендия олиш имкониятига эга. Ушбу жазони ижро этиш муассасасида масофавий олий таълимнинг ташкил қилниши натижасида таълим олган собиқ маҳкумлар орасида рецидив жиноятчилик камайиб, 15-20 фоизни ташкил қилган. Украина Республикаси Жиноят-ижроия кодексига асосан, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими, шунингдек, масофавий ўрта махсус ва олий таълим олишлари мумкин. Маҳкумларга “Психология”, “Ҳуқуқшунослик”, “Менежмент”, “Ҳисобчи”, “Реклама бўйича мутахассис” ва бошқа мутахассисликлар бўйича масофавий ўрта махсус ва олий маълумот олиш имконияти яратилган. Россия Федерациясида ҳам маҳкумларга олий таълимни масофадан ўқиш имконияти яратилган. Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати қатор олий ўқув юртлари (Россия давлат ижтимоий университети, Твер қишлоқ хўжалиги академияси, Псков давлат университети ва бошқа) билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Уларни ўқитиш бўйича реабилитация дастурлари, жисмоний тарбия ва санъат, ҳунармандчилик ва бошқа фаолият турлари жазони ижро этиш муассасасида ташкил этилган. Маҳкумлар университетларда ўзлари танлаган мутахассисликлар бўйича (иқтисодёт, менежмент, кичик бизнесни бошқариш, молия ва кредит, ҳуқуқшунослик, реклама бўйича мутахассис, социология, банк ва бошқа) масофавий таълим олишлари мумкин. Америка Қўшма Штатларида маҳкумларга таълим бериш озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ўтаётган маҳбусларни озод этилганидан кейин иқтисодий имкониятларни яхшилаш ҳамда жамиятга қайта мослаштириш, шунингдек, рецидив жиноятларни камайтириш мақсадини кўзда тутади. АҚШда маҳкумларни олий таълимга ўқитиш бўйича турли дастурлар амалга оширилди. Ранд корпорацияси ( RAND Corporation) томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни 43 фоизга камайтириши аниқланган[1]. Маълумот учун: жиноят олами: босқинчилик, наркотиклар, хуллас, умрининг асосий қисми панжара ортида ўтган 62 ёшли америкалик Жозеф Валадес Калифорния университетининг социология факультетига ўқишга кириб, айрим фанларни сиртдан компьютерда, баъзиларини ўзи сингари тавба қилган маҳкумларни ўқитишга келган ўқитувчилардан ўрганиб магистр дипломига эга бўлди[2]. Беларусь Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида ахлоқ тузатиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими олишни ташкил қилиш ҳамда масофавий шаклда ўрта махсус ва олий маълумот олиш, шунингдек қўшимча маълумот олиш учун шароитлар яратиш назарда тутилган. Касб-ҳунар таълими ва ўқитиш муайян ихтисосликлар (мутахассисликлар, ихтисосликлар, касблар йўналишлари) бўйича ташкил этилади, уларда маҳкумлар тайинланган малакаларини ҳисобга олган ҳолда, озод қилинганидан кейин ушбу муассасада ишлашлари мумкин бўлади. Маҳкумларнинг ахлоқ тузатиш муассасаларида таълим олишлари учун маҳаллий ижроия ва маъмурий органлар зарур шарт-шароитларни яратадилар. Хорижий давлатларнинг айрим жазони ижро этиш муассасаларида баъзи таълим турлари тўлов асосида ташкил этилган. Масалан, Данияда бошланғич ва ўрта мактабларда таълим бепул, ўрта-махсус ва олий таълим дарслари тўлов асосида ташкил этилади. Буюк Британия ва Aвстралияда маҳкумлар кенг жамоатчиликка тақдим этиладиган ҳукумат кредитларидан фойдаланишлари мумкин. Буюк Британиядаги “Education Trust” каби хайрия гуруҳлари масофавий ўқишни молиялаштиришга қодир бўлмаган маҳкумларга грантлар ажратади. Маълумотларга кўра, 2014 йилда Aнглия ва Уэльсда ўтказилган тадқиқотларга асосан 6000 нафардан кўп маҳкумларни ўрганиш натижасида таълим курсларида ўқиганларнинг қайта жиноят содир қилиш эҳтимоли 7 фоизга камайгани аниқланган. Хорижий давлатларнинг маҳкумларга жазони ижро этиш муассасаларида барча даражадаги таълим шакллари жорий этиш амалиёти “ўтириб чиққан”ларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширади, қайта жиноят йўлига киришининг олдини олади. Ижобий натижа бериши аниқ бўлган хориж тажрибасини қўллашнинг фойдаси бўлса бўладики, илло зарари йўқ. Шундай экан, бизда ҳам жазони ижро этиш муассасаларида таълимини такомиллаштириш лозим. Маҳкумлар қандай ҳунар ўрганади? Маҳкумлар масофадан таълим олишлари учун алоҳида махсус компьютер синфлари ва бошқа шарт-шароитларлар ташкил этилган. Касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқитиш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу касб-ҳунар таълими ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича электр устаси, сувоқчи, ёғоч ўймакорлиги, новвой, тикувчи, сартарош ва бошқа бир қатор касблар бўйича диплом бериш амалиёти йўлга қўйилган. Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги кўрсатилмайди. Хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда жазони ижро этиш муассасаларида таълимни такомиллаштириш юзасидан қуйидагилар таклиф қилинади:

  1. Мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларга масофавий олий таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;
  2. Қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом эттириш имкониятини бериш;
  3. Жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.
Р.Нурматов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
2 929

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 898

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 455

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 432

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.