Ўзбекистон
06.04.2024
1 523

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари таҳлил натижасида аниқланишича, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.
Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8 фоиз), Жиззах (76,9 фоиз), Тошкент (75,8 фоиз) ва Фарғона (79,8 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1 фоиз), Сурхондарё (88,3 фоиз) ва Қашқадарё (88,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Предметлар кесимида, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика предметларида кузатилган.
Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган.
Ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бетоб бўлиб қолиши (75,4 фоиз), ота-онасига ишларда ёрдам бериши (8,9 фоиз), ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги (3,1 фоиз), хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши (1,7 фоиз), мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги (1,1 фоиз) ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблардир. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини айтган.
PISA маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган (PISA'да иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3 фоиз). Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида қиз болалар орасидаги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади
Ҳуқуқ синфига ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.
Хусусий ўқув марказларига мактаблардаги хоналардан текин фойдаланишга рухсат берилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди
Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Дарс қолдирадиган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” юборилади
Фарзандини мактабга боришини таъминламаган ота-оналарга МЖтКнинг 47-моддасига асосан чора кўрилади.