currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Ўзбекистон

calendar

27.03.2024

eye

1 501

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: