Ўзбекистон
21.09.2023
1 153

Ўзбекистонда ўтган 8 ойда 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилган. Бу ҳақда бугун, 21 сентябрь куни АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Келтирилишича, ушбу заҳарланиш ҳолатларидан 414 нафар фуқаро жабрланган, улардан 86 нафари болалардир. Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда: аксарият умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги (ошхоналар лойиҳа бўйича қурилмаган, асосий ва ёрдамчи цехлар ташкил этилмаган, иссиқ сув билан таъминланмаган ва ҳ.к.); ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги; таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши; умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги; аксарият ҳолларда “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқимаган, санитария қоида ва меъёрлари, эпидемияга қарши элементар талабларни билмайдиган, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар ишга жалб этилаётгани аниқланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тошкент вилоятида боғча болалари овқатдан заҳарланди
24 нафар тарбияланувчиси заҳарланган боғчанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Самарқандда тўйга борган 41 киши “салат”дан заҳарланди
Аниқланишича, тўй дастурхонига бир кун аввал тайёрланган, қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмаган уй шароитида, совутгичсиз сақланган салатлар тортилган.
Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланган