Ўзбекистон
15.09.2023
1 977

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабар берди. Келтирилишича, Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 2023 йилнинг 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб 2023 йил 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сонли ДМТТ да тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилиб, улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган. Санэпидқўмита ходимлари томонидан лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда боғча омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинган. ДМТТ нинг 240 нафар тарбияланувчилари шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган ва тиббий назоратга олинган. Боғчанинг иш фаолияти эса вақтинчалик тўхтатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.