currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда табиий рангли пахта етиштирилади

Ўзбекистонда табиий рангли пахта етиштирилади

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

587

Ўзбекистонда табиий рангли пахта етиштирилади

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этаётган пахтачилик институти лабаротария мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Мирзоолим Авлиякулов янги навлар ва ақлли суғориш тизимлари ҳақида маълумот берди. [caption id="attachment_19672" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz[/caption] “Пахтачилик институти олимлари ушбу конференция доирасидаги кўргазмада табиий рангга эга бўлган пахта толалари навлари билан иштирок этмоқда. Бугунгача 7 дан ортиқ шундай навли толалар яратилган бўлиб, бу асосан кейинчалик органик пахта толасини етиштириш имкониятини яратиб беради. Ҳар хил аллергик, астма ва шу каби касалликлар пахтани бўяшда ишлатиладиган кимёвий воситалар орқали келиб чиқади. Ўз навбатида, табиий рангдаги пахтадан фойдаланиладиган бўлса, ҳеч қандай қандай бўяшга ҳожат қолмайди ва бу юқорида келтирилган касалликлар келиб чиқишининг олдини олади. Бундан ташқари бизда суғориш бўйича ҳам смарт технологиялар,яъни ақлли суғориш тизимлари мавжуд бўлиб, улар автоматлаштирилган тизим орқали сув ресурсларини тежашга имкон беради. Ўз навбатида бу ҳосилга ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Яъни, томчилатиб суғоришда дала суғорилмайди, доимий равишда ўсимлик суғорилади. Бунда ўсимликка керакли бўлган илдиз тарқалган қатлам намланиши ҳисобига бемалол ўсимликни доимий равишда ҳосил тўкилишининг олдини олиб, юқори ҳосил билан бирга унинг сифатини ҳам ошириш мумкин. Ушбу конференцияда биз халқаро мутахассислар, олимлар билан биргаликда мана шу масалаларни муҳокама қилиб, кейинчалик бу жараёнларни янада ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқчимиз”, дейди мутахассис. Эслатиб ўтамиз, 7—8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда дунёнинг 32 та мамлакатидан 2 минг 330 нафар хорижий эксперт иштирок этиши кутилмоқда. Мавзуга доир: Иқлим ўзгаришлари, камайиб бораётган сув ресурслари, ерларнинг шўрланиши каби масалалар нафақат биз, балки бутун дунёда долзарб – Қишлоқ хўжалиги вазири

Улашиш:

Бошқалар

19-март 2025, 06:30
1 674

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 348

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 153

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 125

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
15-январ 2024, 13:03
692

Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади

Таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади.

cover image
17-сентябр 2023, 14:25
1 011

Энди пахта нархи талаб ва таклиф ҳамда томонлар келишувига кўра белгиланади

Ушбу ўзгаришларга “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асос қилиб келтирилган.

cover image
8-сентябр 2023, 09:11
1 091

Агроозиқ-овқат инвестиция форумида 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилди.

cover image
8-сентябр 2023, 03:00
1 074

Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)

Самарқанддаги озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” электротрактори намойиш этилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига ҳам нарх ҳам фойда жиҳатидан анча асқатади.