Ўзбекистон
05.08.2023
1 841

4 август куни Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига (ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий равишда яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, мазкур ўзгартириш жисмоний шахслар томонидан сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек, юридик шахслар томонидан ушбу ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди. Рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан ортиқ турлари, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради. Таъкидланишича, мазкур ўзгартиришлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар билан муносабатда жамоат тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида киритилган. Маълумот учун, 2022 йилда ёввойи ҳайвонларнинг одамларга ҳужуми билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилган. Хусусан, 2022 йилнинг 7 апрель куни Тошкент вилоятида шер боласи 3 ёшли болага ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Қашқадарёда 20 туп дарахт кесилиши оқибатида табиатга қарийб 13 млн сўм зарар етди
Жами 20 туп дарахтдан 16 таси таг қисмидан, 4 туп виргин арчасининг танаси эса ярмигача кесиб ташланган.
Жиззахда ноқонуний балиқ овлаган эркак табиатга 58 млн сўм зарар етказди
Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона қайиқ ва қайиқ моторлари олиб қўйилиб, юз берган ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.
Тарихда биринчи марта 4 та қор қоплони гуруҳи кузатилди
Ҳодиса Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” қўриқхонаси ҳудудида юз берган.
Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.