Ўзбекистон
18.04.2024
1 048

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури биргаликда "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасининг иккинчи босқичини ишга туширмоқда, деб хабар бермоқда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Янги лойиҳа 2024-2028 йилларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини кўзда тутади. Лойиҳа қиймати 293,5 миллион долларни ташкил этади.
Янги лойиҳа йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, электр таъминоти тизимларини такомиллаштириш, болалар боғчалари, мактаблар ва қишлоқ поликлиникалари каби ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни қўллаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишга қаратилган.
Шунингдек, тегишли яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда архитекторлар, муҳандислар жамоалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг имкониятларини кенгайтириш ва салоҳиятини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа қурилиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун асос бўладиган маҳаллаларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш орқали жамоаларга ўз ривожланиш устуворликлари ва эҳтиёжларини аниқлаш имконини бериши кутилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 622 мингдан зиёд қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити яхшиланиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Сергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади
Туманда эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган.
Бугун пойтахтнинг 3 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Иссиқлик трассасидаги бузилишларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий таъмирлаш ишлар олиб борилиши режалаштирилган.