Аҳолига имтиёзлар
30.05.2024
1 334

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кўчалардан бирида тахминан 1 ой давомида иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Келтирилишича, бугун, 30 майга ўтар кечаси 510 метр эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилади. Йўл ҳаракати чеклови “Обиҳаёт” кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан “Ҳавас” супермаркетигача бўлади. Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан 1 ой вақт кетади.
Ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Ўзбекистондаги 150 дан ортиқ маҳаллада янги ижтимоий объектлар қурилади
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури биргаликда "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасининг иккинчи босқичини ишга туширмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий акциянинг аҳамияти
Ҳар хил муаммоларга ечим излаётган, ҳуқуқий кўмакка эҳтиёжи бор инсонларга хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича бошланган яна бир ажойиб иш йўлга қўйилди.
Тошкентдаги уйда 1 млрдлик пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.