currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистондаги 20 дан зиёд бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистондаги 20 дан зиёд бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистон

calendar

23.04.2024

eye

181

Ўзбекистондаги 20 дан зиёд бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 21 та бино модернизм даври объекти мақомини олди ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелда “Моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги ҳисобланган модернизм даври моддий маданий меросини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларни тизимлаштириш, рўйхатини тузиш, тарихийлигини сақлаш ҳамда аҳамиятини оширишни мақсад қилган. 

Биринчи босқичда рўйхатга 10 та янги объект киритилди:
• “Қуёш гелиокомплекси”;
• “Ўзбекистон” меҳмонхонаси;
• Давлат санъат музейи;
• Тошкент телеминораси;
• “Эски жува” деҳқон бозорининг 8 та мовий гумбази;
• “Шодлик” меҳмонхонаси, “Илҳом” театри;
• “Космонавтлар” метро бекати;
• Residense Park меҳмонхонаси биноси;
• Авиация ишлаб чиқарувчилар саройи;
• Кўкрак қафаси жарроҳлик илмий-тадқиқот институти.


Рўйхатга киритилган 10 та объект ҳолатига қўшимчалар киритилди:
• Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси кўргазмалар павилони;
• Туркистон концерт зали биноси ва ёзги майдони;
• Тошкент телеминораси;
• 17 қаватли монолит турар-жой биноси (“Марварид”);
• Aлишер Навоий номидаги санъат саройи биноси;
• Тошкент давлат сирки биноси;
• Халқлар дўстлиги санъати саройи биноси;
• Ўзбекистон тарихи давлат музейи биноси;
• Ўзбекистон амалий санъат музейи;
• “Мовий гумбазлар” кафеси.

Жамғарма, шунингдек, юқорида қайд этилган модернизм услубидаги биноларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун ҳужжат тайёрлаяпти. 

Бундан ташқари, мазкур қарор асосида Маданий мерос агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда модернизм даври объектларини белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиш чораларини ишлаб чиқади. 

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 371

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 225

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 086

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
869

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.