Ўзбекистон
24.05.2024
70
Тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 59 кг бўлган.
Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Шунда автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.