Ўзбекистон
03.02.2024
236
Кореянинг илғор IT компанияси Ўзбекистонда IT таълим экотизимини ривожлантиради.
Рақамли Технологиялар Вазири ўринбосари Рустам Каримжоновнинг маълум қилишича, “Hancom academy” мамлакатимиз бўйлаб IT соҳасига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ёшларни саралаб уларни Data science, Artificial and Cloud technologies, Software engineering каби келажак касбларига ўқитиш дастурини йўлга қўяди.
Шунингдек, “Hancom Academy” томонидан ишлаб чиқилган алоҳида ўқув дастури бўйича маҳаллий IT менторларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Ўқув дастури Ўзбекистон ва жаҳонда талаб юқори бўлган ва юқори маошга эга касбларга ёшларни ўргатишга мўлжалланган.
Дастур битирувчилари келажакда юқори даромад касб эгаси бўлиш ҳамда чет элга IT хизматлар экспорти билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади.
Маълумот учун, Hancom Group 1990 йил ташкил этилган бўлиб, Корея Республикасида Microsoft Office ўрнини боса оладиган Hangul Korean Word дастурий таъминотини яратиш билан Кореяда танилган компаниядир.
Hancom Groupнинг сунъий интеллект, дрон ва бошқа илғор технологияларни ўқитишга ихтисослашган онлайн таълим платформаси эга йирик IT академия — Hancom academy шўба ташкилоти мавжуд.
Ушбу IT академия Корея Республикасида йирик корхоналар, жумладан Samsung Electronics, SK Telecom, KT, LG Electronics ходимлари малакасини ошириш, давлат хизматчилари малакасини ошириш билан шуғулланади, ҳамда йирик университетлар билан ҳамкорлик қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.