Life Style
07.10.2025
207
Чет элдаги муҳим урф-одатларга маҳаллий маданият ва анъаналарга ҳурмат кўрсатиш, қонунлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, маҳаллий аҳоли билан хушмуомалалик ва дўстона муносабатда бўлиш киради.
Умумий одоб-ахлоқ қоидаларига маҳаллий таомлар ёки хулқ-атворни қаттиқ танқид қилишдан сақланиш, шунингдек, автомобилни тўхтатиб туриш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш киради.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, баъзи имо-ишоралар, масалан, қўл силкитиш айрим мамлакатларда ҳақоратли бўлиши мумкин.
Хорижда бўлганингизда қуйидагиларга амал қилинг.
1. Маданият ва урф-одатларга ҳурмат
2. Маҳаллий урф-одатларни ўрганинг: Саёҳат қилишдан олдин маҳаллий аҳолини хафа қилмаслик учун маҳаллий маданият ҳақида билиб олинг.
3. Танқиддан сақланинг: маҳаллий аҳоли олдида маҳаллий маданият, ошхона ёки одоб-ахлоқни танқид қилишдан сақланинг.
4. Қонунларга риоя қилинг: ҳар доим қабул қилувчи мамлакат қонунларига итоат қилинг.
Хулқ-атвор ва мулоқот
5. Мулойим бўлинг: маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда ва сабрли бўлинг.
6. Ҳақорат қилувчи имо-ишоралардан сақланинг: баъзи имо-ишоралар, масалан, қўл силкитиш ёки кўрсаткич бармоқни кўрсатиш бошқа мамлакатларда ҳақоратли деб ҳисобланиши мумкин.
7. Ҳақоратли сўзлардан сақланинг: ҳар қандай тилда беҳаё сўзлардан сақланинг.
8. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг: йўлда эҳтиёт бўлинг ва хушмуомала бўлинг.
9. Хорижда чой пули (чойчақа) бериш амалиётларига эътибор беринг, чунки бу амалиётлар бир биридан фарқ қилиши мумкин.
10. Спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилишдан сақланинг: Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш нохуш ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
Айрим давлатларда рақамлар билан боғлиқ табулар ҳамда овқатланишда ишлатиладиган қатъий қоидалар мавжуд. Қуйида улар билан танишамиз.
Жанубий Кореяда тўрт рақами бахтсизлик келтиради, деб ҳисоблашади. Тўрт рақами билан боғлиқ қўрқув японлар, хитойлар ва ветнамликларда ҳам мавжуд. Шундай экан, Шарқ мамлакатларида тўрт рақами билан боғлиқ лифт, хона ёки стол топмасангиз, ҳайрон бўлманг. Украинада эса ўн уч сони яхшилик келтирмайди, деб ҳисобланади.
Ҳиндистон, Туркия ва Хитойда овқатланишда ғўғирлаш ижобий қабул қилинади ва ҳатто таомдан завқланиш белгиси ҳисобланади. Европада эса бармоқларни ялаш, вилкалар пичоқни баланд овозда бир бирига уриш ёки овқатни овоз чиқариб чайнаш маданиятсизлиз белгиси ҳисобланади.
Японияда лағмонни овоз чиқариб ейиш ижобий қаралади ва таомдан завқланишни билдиради.
Испанияда чақалоқлар устидан сакраш одати бор.
Испанияда янги туғилган чақалоқни ёвуз руҳлардан қандай ҳимоя қилиш ва умуман келажакдаги бахтсизликлардан суғурта қилиш учун уларнинг устидан сакраш одати мавжуд.
Эл-Колачо маросими 17-асрдан бери амалда бўлиб, Кастилё-де-Мурсия шаҳри аҳолиси ўз чақалоқларини бош майдон марказидаги юмшоқ тўшакларга қўйишади ва сариқ, қизил либослар, ниқоблар кийиб, қамчи кўтариб, аввал кўчаларни кезиб, ўткинчиларни қўрқитишади, кейин эса чақалоқлар устидан сакраб ўтишади.
Бирлашган Араб Амирликларида маҳаллий аҳолини уларнинг розилигисиз суратга олманг. Маҳаллий аҳоли буни ҳақорат, деб ҳисоблаши мумкин.
Кўчаларга ахлат ташлаганлик учун жарималар бизнинг пулда 1,5 млн сўмгача бўлиши мумкин. Ортиқча харажат қилмаслик учун иложи борича кўчаларга ахлат ташламанг. Шунда ҳам қонунни бузмайсиз ҳам чўнтагингизга зарар келтирмайсиз.
Европа
Европадаги сайёҳлар учун нисбатан янги тузоқ бу умумий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидалари (ГДПР). У 2018 йилда кучга кирди ва Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига тегишли. Бу Италия, Испания, Кипр, Греция, Чехия каби шаҳарларда ҳам мавжуд. Қонун турли компаниялар, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар томонидан Европа Иттифоқи фуқароларининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва сақлашга тегишли. Ушбу маълумотлар фақат шахснинг розилиги билан сақланиши ва қайта ишланиши мумкин ва бу розилик олдиндан олиниши керак. Шахсий маълумотларга исм, манзил, ёш, электрон почта манзили ва бошқалар киради. Қиёфалар ҳам шахсий, биометрик маълумотлар ҳисобланади! Шунинг учун тартиб фотосуратларга ҳам тегишли. Шундай экан, бу тартиб жамоат жойида суратга тушиш ёки гавжум жойда видео тасвирга олишда ноқулалйлик туғдиради. Чунки кадрга бегона қиёфалар тушьиши мумкин. Бу эса қонунга зиддир. Суратга тушиб қолган шахслар рухсатсиз расм учун Сизни судга беришлари мумкин.
Венеция, Рим, Флоренция, Женева, Париж, Лондон ва Хелсинкида марказий майдонларда каптарларни боқиш тақиқланади. Ортиқча озиқланган қушлар тарихий бинолар ва ёдгорликларни фаол равишда ифлослантиради. Жарималар 50 дан 600 еврогача бўлиши мумкин.
Венецияда саёҳатчилар ҳар бир қадамни том маънода кузатилиши керак. Венеция муниципал провинцияси қоидалари ўнлаб қоидабузарликлар санаб ўтилган. Қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори 25 дан 500 еврони ташкил этиши мумкин. Масалан: овқатланиш ёки сув ичиш учун белгиланмаган жойда тўхташ, кўприклар ва кўчаларда тўхтаб, транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилиш; чўмилиш костюмида шаҳар бўйлаб юриш; белгиланмаган жойда велосипед ҳайдаш ёки шунчаки уни учмасдан етаклаб юриш; скамейкаларда ётиш шу каби қоидабузарликларга киради.
Шундай экан, саёҳат хавфсиз ва мароқли ўтишини хоҳласангиз албатта хорижий мамлакатлар қоидалари билан яқиндан тарнишинг ва уларга амал қилинг. Шундагина Сизнинг саёҳатингиз Сиз хоҳлагандай беташвиш ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.