currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган вакцинадан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган вакцинадан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Ўзбекистон

calendar

19.03.2021

eye

794

Ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган вакцинадан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Хитой фанлар Академияси Микробиология институти ва Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан яратилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги (СНО ҳужайрали) рекомбинант вакцинаси Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Reuters”га таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди. Мазкур вакцина Хитой Халқ Республикасида тезкор фойдаланиш учун рухсат берилган коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган тўртинчи вакцина ҳисобланади. Мазкур вакцина устидаги тадқиқотлар 2020 йилнинг бошида бошланган бўлиб, илмий натижалари халқаро “Cell” журналида чоп этилди. 2020 йилнинг октябрида вакцинанинг I ва II фаза синовлари якунланди. Натижаларда вакцинациянинг бутун курси давомида енгил реакциядан ортиқ жиддий ножўя таъсирлар юзага келмагани қайд этилди, шунингдек, вакцинани қабул қилишда самардорликни баҳоловчи хусусиятлардан бири бўлган қонда нейтралловчи антитаначаларнинг ҳосил бўлиши белгиланган талабларга тўғри келиши аниқланди. 2020 йилнинг ноябрь ойидан Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор ва Индонезияда вакцинанинг III фаза клиник синовлари бошланди. Мазкур III фаза клиник тадқиқотлари муваффақиятли ўтди, тадқиқотларни биринчилардан бошлаган Ўзбекистонда ҳам вакцинанинг жиддий ножўя таъсирлари аниқланмади. Мазкур вакцина бўйича тадқиқот ишларида фаол иштироки учун хитойлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон ҳаммуаллиф сифатида тан олинди. Мазкур вакцина Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 номи билан рўйхатдан ўтди. Мазкур вакцина сақлаш ва транспортировкаси жараёнлари камҳаржлиги билан ажралиб туради.  

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 469

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 134

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 118

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
689

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: