Ўзбекистон
22.05.2024
103
Ушбу фильм режиссёри — Жасур Туробхўжаев, сценарий муаллифлари — Марьям Пўлатова ва Лианна Саломова.
Куни кеча Марказий Осиё кино ижодкорлари учун ўтказилган “48 соатлик кинопойга” танлови якунланди. Икки сутка ичида иштирокчилар тўрт дақиқагача бўлган қисқа метражли фильм тайёрлаган. Фильм ижодий топшириққа кўра тайёрланади. Персонаж ва бир неча жумла берилади. Сценарийни тайёрлаш, суратга олиш ва бошқа ижодий-техник ишларга ҳаммаси бўлиб, атиги 48 соат вақт ажратилди.
Танлов ғолиблари "New York Film Academy"да фильм-мейкинг курсида ўқийди. "New York Film Academy"дан кинорежиссура, саҳна маҳорати, продюсерлик, монтаж ва операторлик маҳорати каби йўналишлар бўйича стипендия олади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.