Ўзбекистон
03.09.2023
1 315

Тўрт нафар ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги. Олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар: Дилёрбек Валижонов-Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси; Дилшодбек Хўжаев -Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси. Қайд этиш мумкин, Ўзбекистон Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади. Маълумот ўрнида, жорий йилда энг нуфузли 5 та халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 13 та медални қўлга киритди. Бу мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Солиқ органи исталган ҳужжатни талаб қила оладими?
Баённома тарафлар томонидан имзоланади, имзо қўйиш рад этилган тақдирда эса бу ҳақда алоҳида қайд киритилади.