currencies image

12 998,91 UZS

13,90

usd

currencies image

13 439,57 UZS

154,61

eur

currencies image

131,29 UZS

1,45

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?

Ҳуқуқ

calendar

05.02.2025

eye

44

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан (умумтаълим муассасасида ишлаган даври) келиб чиқиб қуйидагича устамалар тўланади:

— 6 ойдан – 3 йилгача – 10 %;

— 3 йилдан – 5 йилгача – 20 %;

— 5 йилдан – 10 йилгача – 30 %;

— 10 йилдан – 15 йилгача – 40 %;

— 15 йилдан ортиқ – 50 %.

Шунингдек, Президентнинг ПФ–6108-сон Фармонида биноан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бош­қа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бара­вари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун база­вий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида келтирилишича, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 055

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 047

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
837

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
834

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.